Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:09

Барак Обама ва Митт Ромни Оқ уйда учрашади


АҚШ президенти Барак Обама бугун Оқ уйда президентлик сайловидаги республикачи рақиби Митт Ромни билан учрашади.

6 ноябр кунги сайловда Обама рақиби Ромнини кескин устунлик билан енгган эди. Обама ва Ромни ўртасидаги бугунги учрашувда АҚШда молиявий бўхрон олдини олиш йўлларини мухокама этади.

Буш президентлиги даврида жорий этилган солиқ имтиёзлари йил оҳирида тугайди ва бу давлат харажатлари камаядиган вақтга тўғри келмоқда.

Кузатувчиларга кўра, агар йил оҳиригача Конгресс бюджет камомади бўйича бир қарорга келмаса АҚШ иқтисоди рецессияга юз тутиши мумкин.
XS
SM
MD
LG