Линклар

Москва маҳкамаси “Pussy Riot” панк гуруҳининг Исо Масиҳ черковида олинган видеоклипини экстремистик, деб топди.

Пайшанба куни бўлиб ўтган маҳкама мажлисида ушбу видеони томоша қилишга Интернетда чеклов ўрнатиш ҳақида ҳукм чиқарилди.

Pussy Riot гуруҳи феврал ойида Москвадаги Исо Масиҳ черковида “Ҳудойим Путинни ҳайда”, деб қўшиқ айтишган эди.

Ҳозир гуруҳнинг икки аъзоси қамоқда. Бир аъзоси ўтган ой шартли озод қилинди.

Проваслав черкови қизларни диний қадриятларни оёқ-ости қилганликда айблаб чиққанди.
XS
SM
MD
LG