Линклар

Кэтрин Эштон Душанбеда президент Имомали Раҳмон билан учрашди


Tajikistan -- President Emomali Rahmon (R) meets with EU foreign policy chief Catherine Ashton (L) in Dushanbe city, 29Nov2012

Tajikistan -- President Emomali Rahmon (R) meets with EU foreign policy chief Catherine Ashton (L) in Dushanbe city, 29Nov2012

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон Марказий Осиё сафари доирасида бугун Тожикистонга ташриф буюрди.

Душанбе шаҳрида Эштон Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва бошқа расмийлар билан учрашди.

Кэтрин Эштон Душанбега белгиланганидан сал кечикиб келгани боис унинг тожик ҳуқуқ фаоллари билан учрашуви бекор қилинган.

ЕИ мутасаддиси кеча Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Ўзбекистон фуқаровий жамияти вакиллари билан мулоқотда бўлди.

Ўзбекистонга сафари арафасида Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Кэтрин Эштонга мурожаат қилиб, уни расмий Тошкентдан мамлакат қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишини талаб этишга чақирган.
XS
SM
MD
LG