Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:47

Ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаевга чиқиш виза берилмаяпти


Ўзбекистонда жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячига бир йилдан бери хорижга чиқишга рухсат беришмаяпти.

Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовнинг айтишича, ташкилотнинг Жиззах вилояти бўйича раиси Ўктам Пардаев бир йилдан бери мамлакатдан ташқарига чиқишга рухсат берувчи визани ололмаяпти.

Олдинроқ Озодлик таниқли рассом Вячеслав Охунов ва социолог Баҳодир Мусаев ҳам шундай визани ололмай юргани ҳақида хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўз фуқароларининг чет элга чиқиши учун виза бериш тартибини сақлаб қолган дунёдаги саноқли мамлакатларнинг бири бўлиб қолмоқда.

Чиқиш визаси ИИВ органлари томонидан икки йил муддатга берилади. МДҲ мамлакатларининг баъзиларига бориш учун виза талаб қилинмайди.
XS
SM
MD
LG