Линклар

logo-print

Сколари яна Бразилия миллий терма жамоасига мураббийлик қилади


"Бунёдкор" футбол клубининг собиқ бош мураббийси Луиз Фелипе Сколари яна Бразилия миллий терма жамоасига мураббийлик қилади.

Бразилия матбуоти бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмийларига таяниб хабар қилди.

Сколари ўтган ҳафта вазифасидан четлатилган Мано Менезеснинг ўрнини эгаллайди.

Луиз Фелипе Сколари 2009-2010 йилларда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоасига мураббийлик қилган.

Ундан аввал Португалия миллий терма жамоаси билан ишлаган ва жамоани Европа чемпионатининг финал, жаҳон чемпионатининг эса, ярим финал босқичигача олиб чиққанди.

Луиз Фелипе Сколари 2001 йилда бош мураббий этиб тайинланган бўлса, орадан йил ўтиб, 2002 йилда Бразилия жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.
XS
SM
MD
LG