Линклар

2012 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонда 3367 та ОИТВга чалинган фуқаро қайд этилган. Уларнинг кўпчилиги Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида истиқомат қилади.

Статистик маълумотларга кўра, ОИТВга чалинганларнинг 52.5% эркаклар ва 47.5% фоизи аёллардир. Улар асосан 20-49 ёш тоифасига тўғри келади.

OLAM.uz нашрининг Республика ОИТСга қарши кураш марказига таяниб хабар беришича, Ўзбекистонда ОИТВга чалинишлар сони 2009 йилда жуда кўпайган, шу йили улар 4006 кишини ташкил этган. 2010 йилда 3795 та, 2011 йилда 3584 та ҳолат аниқланган.

2011 йил охиридаги кўрсаткичлар бўйича айни пайтда жаҳонда ОИТВга чалинган 34 млн.киши яшайди. Фақатгина 2011 йилнинг ўзида 2,5 млн.та янги чалиниш ҳолати қайд этилган. Йил натижалари бўйича ушбу хасталикдан ўлиш сони 1.7 млн.га етган.
XS
SM
MD
LG