Линклар

logo-print
Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 2013 йилги Кўрфаз Кубоги баҳсларини бошқариш учун таклиф олди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси маълум қилди.

2013 йилнинг 5-18 январь кунлари Баҳрайнда 21-Кўрфаз Кубоги мусобақалари ўтказилади. Ушбу мусобақа доирасидаги учрашувларни бошқариш учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси – Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси мусобақага таклиф этилди.

Мусобақа давомида Эрматовга қанотларда ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ҳамда қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам бериши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG