Линклар

Пайшанба куни Суриянинг деярли барча ҳудудларида Интернет тўсиб қўйилди. Бу ҳақда Интернетни мониторинг қилувчи икки АҚШ ширкати ва суриялик фаоллар маълум қилган.

Интернет Сурия пойтахти Дамашқни аэропорт билан боғловчи йўл учун ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида қақшатғич жанглар давом этаётган пайтда тўсиб қўйилди. Бу хабар тарқатилиши туфайли Миср ва Дубай авиаширкатлари Сурияга авиақатновни вақтинча тўхтатиб қўйди.
XS
SM
MD
LG