Линклар

logo-print
Косовонинг собиқ Бош вазири Рамуш Харадинай пайшанба куни Ҳаага Халқаро трибунали томонидан оқланди ва ватанига қайтди.

Харадинай Халқаро трибунал томонидан иккинчи марта оқланмоқда. Биринчи марта бундай қарор 2008 йилда чиқарилган, кейинроқ эса бекор қилинган эди.

Судялар ўтган асрнинг 90 йилларида Косово ва Сербия уруши пайтида албан армияси дала қўмондони бўлган Харадинайнинг ҳарбий жиноятларга алоқадорлиги тўғрисида далил-исботлар йўқлигини эътироф этишди.

Сербия Косовонинг собиқ Бош вазири оқланишига кескин танқидий муносабат билдирди. Сербия президенти Томислав Николич "Ҳаагадаги Халқаро трибунал фақат серб халқини суд қилиш учунгина ташкил этилганини яна бир бор исботлади”, деб баёнот берди.
XS
SM
MD
LG