Линклар

БМТ Бош ассамблеяси Фаластиннинг ташкилотдаги мақомини “кузатувчи давлат” деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бунга қадар Фаластин давлат мақомига эга бўлмаган.

Пайшанба куни ўтган йиғинда Фаластинни давлат деб тан олиш қарори учун 138 давлат овоз берди, 9 давлат қарши чиқди ва 41 давлат бетараф қолди. АҚШ ва Исроил бу қарорга қарши овоз берди.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс Фаластин мақомининг ўзгартирилишини “номақбул ва тинчлик ўрнатиш йўлида тўсиқ бўлувчи қарор” деб атади.

Фаластинга БМТда давлат мақоми берилгани унинг жаҳон ташкилотидаги турли тузилмалар, жумладан, Халқаро судга қўшилиш имкониятини беради.
XS
SM
MD
LG