Линклар

Фаластин БМТда кузатувчи давлат мақомини олди


Фаластин резолюциясининг қабул қилиниши Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрида катта байрам билан кутиб олинди.

Фаластин резолюциясининг қабул қилиниши Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрида катта байрам билан кутиб олинди.

Фаластиннинг БМТдаги мақоми “кузатувчи давлат” даражасига кўтарилди. БМТ Бош ассамблеясида Фаластинга давлат мақоми берилишига оид резолюция учун 138 аъзо давлат овоз берди. 9 давлат резолюцияга қарши чиқди. 41 давлат бетараф қолди. Бу Фаластиннинг билвосита Ғарбий Соҳил, Ғазо минтақаси ва Шарқий Қуддусдан иборат давлат деб тан олингани демакдир.



Пайшанба куни Фаластиннинг мақомига оид резолюция овозга қўйилишидан аввал мухторият президенти Маҳмуд Аббос БМТ Бош ассамблеясини Фаластинга “туғилганлик гувоҳномасини бериш”га чақирди.

Резолюция маъқуллангач, Фаластиннинг БМТдаги вакили Риад Мансур буни “тарихий кун” дея олқишлади.

- Бугун тарихий кун бўлди, овоз бериш мисли кўрилмаган бўлди, кўпчилик биз тарафимизда бўлди: БМТ аъзоларининг учдан икки қисмидан кўпроғи Фаластин учун овоз берди. Бош ассамблея Фаластин давлатининг тан олинишини қонунийлаштирди ва унга кузаувтчи давлат мақомини берди, аъзо бўлмаган давлат мақомини берди, деди Фаластин элчиси.

Исроилнинг БМТдаги элчиси Рон Просор яҳудий давлати фаластинликлар билан тинчликда яшашни исташини, лекин пайшанба кунги қарор бу уринишларни “ортга” суришидан огоҳлантирди.

Фақатгина икки томонлама музокаралар тинчлик ўрнатилишига олиб келади, деди у.

- Тинчлик ўрнатишнинг ягона йўли томонлар эришган келишувлардир, Исроилнинг хавфсизлик ва миллий манфаатларини бутунлай назардан четда қолдирувчи БМТ резолюциялари эмас. Мазкур резолюция мутлақ бир тарафлама бўлгани боис, тинчликка эришиш уринишларини олдинга эмас, ортга суради, деди Исроил элчиси.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс Фалстинга оид резолюция “таассуфга лойиқ ва контрпродуктив” ҳамда тинчлик йўлига "ғов" солади, дея баён қилди.

Фалстин мақомининг кўтарилгани унинг БМТ қошидаги ташкилотлар, жумладан Халқаро жиноятлар судига қўшилиши ва Исроилга қарши суд жараёнларини бошлашига йўл очиб беради.

Шу пайтгача Фаластин БМТда давлат бўлмаган географик ҳудуд мақомига эга бўлган.

Фаластин резолюциясининг қабул қилиниши Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрида катта байрам билан кутиб олинди.

Шунга қарамай, таҳлилчиларнинг фикрича, мустақиллик масаласи Фаластин учун ҳозирча орзу бўлиб қолади. Бу орзу эса Исроил билан тинчлик келишувига эришилгачгина ушалиши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG