Линклар

Миср конституциявий кенгаши жума куни янги конституция лойиҳасини ёзишни якунлади. Президент Муҳаммад Мурсий янги конституция мамлакатда авж олган бўҳронни баратараф қилишга ҳисса қўшади, дея умид қилмоқда.

Миср президенти ўтган ҳафта ўзига кенг ваколатларни бериш тўғрисида фармон чиқарганидан бери мамлакат бўйлаб йирик норозилик намойишлари авж олди.

Мурсийнинг танқидчилари конституция лойиҳасини битказиш президент ва у доҳил Мусулмон биродарлиги томонидан, кенгашга насроний ва либераллар каби озчиликлар вакилларини киритиш орқали тезлатилганини айтмоқда.

Пайшанба куни телевидениеда қилган чиқишида Мурсий ўз фармонини ёқлаб, уни Мисрни ўтиш давридан олиб ўтиш учун зарур бўлган “нозик жарроҳлик операцияси”, дея атади.

Мурсийнинг жорий ҳафта охиригача конституция лойиҳасини маъқуллаши кутилмоқда ва у декабр ойида референдумга қўйилади.

Ўтган ҳафтадан бери давом этаётган норозиликларда икки киши ҳалок бўлди, юзлаб одам жароҳатланди.
XS
SM
MD
LG