Линклар

Озодлик радиоси тожик хизматининг Интернет сайти Тожикистонда блок қилинди


Озодлик радиоси тожик хизматининг Интернет сайти Тожикистонда блок қилинди.

Тожикистон Интернет провайдерлари уюшмаси раиси Асомиддин Атоевнинг Озодликка айтишича, жума куни давлатга қарашли Коммуникация агентлиги Озодлик сайтини тўсишни илтимос қилиб, етакчи Интернет провайдерларига СМС юборган.

Тожикистон Коммуникация агентлиги раҳбари Бег Зухуров Озодлик билан суҳбатда вазиятдан бехабарлигини айтиб, масалани изоҳлашдан бош тортди.

Душанба куни Тожикистондаги Интернет провайдерлари Facebook ижтимоий тармоғи сайтини ҳам, Коммуникация агенитлиги илтимосига кўра, тўсиб қўйган эди. Зухуров бу ҳолат юзасидан берган изоҳида, дастлаб, Facebook “техник муаммолар” боис ишламай қолганини айтган, лекин кейинчалик Facebook жамоатчиликдан тушаётган шикоятлар туфайли тўсиб қўйилганини тан олган эди.
XS
SM
MD
LG