Линклар

logo-print

ЕИ ташқи ишлар вазири Марказий Осиёга сафарини якунлади


ЕИ Ташқи сиёсат ва хавсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев

ЕИ Ташқи сиёсат ва хавсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон Остонада Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашди.

Жума кунги учрашувдан кейин журналистлар билан мулоқоти чоғида Кэтрин Эштон музокаралар чоғида ЕИ-Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқалари, Қозоғистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги истиқболлари, минтақавий хавфсизлик ва интеграция масалалари муҳокама қилинганини маълум қилди.

Қозоғистонга ташрифи билан Кэтрин Эштон Марказий Осиё бўйлаб расмий сафарига якун ясади. У Остонага Тожикистон пойтахти Душанбедан келди. ЕИ расмийси у ерда Тожикистон ҳукумати ва мухолифат вакиллари билан учрашди.

Ундан аввал Эштон хоним Қирғизистон ва Ўзбекистонга сафар қилди. Тошкентда ЕИ ташқи ишлар вазири Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳамда фуқаровий жамият гуруҳлари билан учрашди.
XS
SM
MD
LG