Линклар

logo-print

Япония бош вазири Путиннинг бели оғриб қолгани боис Россияга бормаслиги айтилмоқда


Япония Бош вазири Юшихико Нода.

Япония Бош вазири Юшихико Нода.

Япония Бош вазири Юшихико Нода келаси ойга белгиланган Россия сафарини президент Владимир Путиннинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар важидан қолдирди.

Жума куни Япониянинг Kyodo ва Jiji хабар агентликлари хабарига кўра, Нода бу ҳақда мамлакат шимолидаги Ҳоккайдо оролига қилган ташрифи чоғида маҳаллий расмийлар билан учрашуви пайтида маълум қилган.

Мазкур учрашувда қатнашган расмийга таяниб, хабар қилинишича, Нода “Путиннинг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни” тилга олган.

Кейинги пайтларда Путиннинг соғлиғига оид масала матбуотда баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда. Ўтган ҳафта Беларус Президенти Александр Лукашенка Рейтерсга берган интервьюисда Путин дзюдо билан шуғулланаётган пайтда белини оғритиб олибди, дея маълум қилди.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков президент ҳақиқатан, ўтган ойда белидан жароҳат олгани, лекин жиддий муаммоларга оид хабарлар “ҳаддан ортиқ бўрттирилганини” таъкидлади. Песков Япония раҳбарининг ташрифи 2013 йилнинг январида амалга ошиши мумкин, дея қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG