Линклар

logo-print

Эрон АЭҲАдан ядровий дастурга оид текширувларни тўхтатишни талаб қилмоқда


Эроннинг АЭҲАдаги вакили Али Асқар Султониёҳ.

Эроннинг АЭҲАдаги вакили Али Асқар Султониёҳ.

Эрон расмийлари Атом энергияси халқаро агентлигидан Теҳрон ядровий дастурининг ҳарбий мақсадлари бўлгани юзасидан ўтказилган терговни дарҳол якунлашни талаб қилмоқда.

Эроннинг АЭҲАдаги вакили Али Асқар Султониёҳ ташкилот бошқарув кенгаши билан жума кунги учрашувида Теҳрон ўз ядровий дастурига оид барча саволларга жавоб берганини таъкидлади. АЭҲА мутахассислари буни тасдиқловчи бирор далилни топа олмагани ва ташкилотнинг бу юзадан терговни давом эттиришга қизиқиш билдираётгани ортида ғарб ҳукуматлари, хусусан Қўшма Штатлар турганини баён қилди Теҳрон вакили.

Султониёҳнинг бу баёноти 13 декабр куни Теҳронда АЭҲА расмийларининг Эрон ҳукумати билан музокаралари истиқболларига соя солади.

Пайшанба куни АЭҲА Бош директори Юкия Амано Эрон билан унинг ядровий дастурига оид барча саволлар ечимини топиш уриниши ўлароқ Теҳронга ўз ўринбосарларини жўнатишини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG