Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:01

“Газ таъминоти тўғрисидаги” қонун лойиҳаси муҳокамага ҳозир


Янги қонун қабул қилинган тақдирда ҳам¸ унинг ўзбекистонликлар уйига газ қайтишини таъминлашига ишонч кам.
Янги қонун қабул қилинган тақдирда ҳам¸ унинг ўзбекистонликлар уйига газ қайтишини таъминлашига ишонч кам.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабарига кўра, “Газ таъминоти тўғрисидаги” қонун лойиҳаси муҳокамасида Ўзбекистон Молия, Иқтисод, Фавқулодда ҳолатлар вазирликлари, бир қанча агентликлар, Хўжалик суди, “Ўзбекэнерго”, “Ўзкоммунхизмат”, “Ўзбекнефтгаз” компаниялари, шунингдек Тошкент шаҳри ва вилояти ҳокимликлари мутахассислари иштирок этади.

"Қонун газ таъминотини изга солади"

“Газ таъминоти тўғрисидаги” қонун лойиҳасида газ таъминотининг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асослари, газ таъминотчилари ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган.

Бу қонун лойиҳасида газ таъминоти системасини сақлашни таъминлаш, газдан рационал фойдаланишни бошқариш, газ транспортировкаси билан шуғулланадиган ташкилотлар ва маҳаллий ҳукуматлар ўртасидаги муносабатларни таъминлаш каби масалалар ҳам кўзда тутилган.

Фарғона вилояти “Қўштепатумангаз” идораси мулозими "Газ таъминоти тўғрисидаги" қонун бугунги кунда жуда керак эканини таъкидлайди:

- Бу қонун қабул қилинса¸ бизнинг ҳуқуқларимиз ҳам сал тикланади энди. Аҳолига газ таъминоти ҳам ўнгланади, деган умидимиз бор. Менимча¸ ишимиз анча енгиллашади, анча ёрдам бўлади. Албатта¸ қонунлар аҳолининг ижтимоий шароитини яхшилаш учун қабул қилинади, дейди “Қўштепатумангаз” идораси бошлиғи.

"Бугунги шароитда бу қонун ҳеч нарсани ўзгартирмайди"

Газ етказиб берувчи ва газ сотувчилар орасида аниқ-тиниқ қўлланмаларнинг йўқлиги боис, сўнгги йилларда корхоналар ва аҳолининг газдан катта миқдордаги қарздорлиги масаласи кун тартибига чиқди.

Шу кунларда Тошкент шаҳридаги туманларнинг Жиноят ишлари судларида 100 дан ортиқ газ идораси раҳбарлари ва ходимлари устидан маҳкама жараëнлари бормоқда.

Ана шу судларнинг бирига айбланувчи сифатида чақиртирилиб кўрсатма бераётган, Тошкент шаҳар туманларнинг бирида газ идораси бошлиғи бўлиб ишлаган собиқ мулозимнинг Озодликка айтишича, бундай қонун қабул қилиниши ёки қилинмаслигидан қатъий назар, бу соҳада бирор ўзгариш қилиш қийин.

"Газ ҳисоб-китобидаги баланс юқоридан бузилган"

Хавфсизлик борасидаги хавотирлари боис ўз исми сир қолишини истаган суҳбатдош¸ Ўзбекистонда "Газ таъминоти тўғрисидаги" қонун қабул қилинмай келинаëтгани боис¸ ҳозирда 100 дан ортиқ мулозим адолатсиз тарзда судга тортилган:

- Энг биринчи гапим. Ҳозир судланаётганларнинг бирортасини ҳам айби йўқ. Балки майда-чуйда айблари бордир, лекин катта миллиардлик қарзларга бу одамларнинг алоқаси йўқ. Чунки газ таъминотининг ҳисоб-китоби, баланси ўзи юқоридан бузилган.

Биринчи босқич - газни қазиш ва уни қайта ишлаш. Иккинчи босқич¸ бу газни транспортировка қилиш, бу “Ўзтрансгаз” ташкилоти. Учинчи¸ охирги звено эса¸ бу туман газ таъминоти идоралари. Ҳозир мана шу газ қанча келаяпти, қанча йўқ, буни биз билмаймиз, ҳаммаси монополист ташкилотлар ихтиёрида, қолганлар эса уларнинг хизматидаги идоралар, дейди мутахассис.
XS
SM
MD
LG