Линклар


Сарлавҳага чиқарилган саволни қишнинг биринчи куни арафасида баъзи тингловчиларимизга бердик. Уч кишигина иштирок этган сўровимиз натижаларига қараганда, энг иссиқ уй Бухоронинг марказида, бундайроғи Булунғурнинг марказида, совуғи - Нишондадир.

“Бухоро шаҳри марказидаги кўпқаватли уйлар иссиқ”.

Бу гапни 1-гуруҳ ногирони Иброҳимжондан эшитдик. Айтишича, у шу кунда ўз квартирасида “битта футболкада юрибди”.

“Булунғур тумани марказида газ бор. Лекин чекка қишлоқларда йўқ”,

деди “Уйингиз иссиқми”, деган саволимизга жавоб берар экан, шу туман марказида яшайдиган тингловчимиз. Унинг айтишича, чироқ тез-тез ўчиб турибди.

Яна бир тингловчимиз – Қашқадарё вилояти, Нишон туманида яшовчи 35 яшар Ёдгорбекнинг айтишича,

Нишонда ноябрнинг бошидан бери газ йўқ.

Уччала тингловчимиз билан ўтказганимиз савол-жавобни тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG