Линклар

Душанба¸ 3 декабр куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив мулоқотимизда ана шу саволга жавоб изладик.


Душанба¸ 3 декабр куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли¸ интерактив мулоқотимизда ана шу саволга жавоб изладик.

“Дунëдаги 500 энг таъсирли мусулмон” деб номланган рўйхат қароргоҳи Иордания пойтахтида жойлашган Ислом стратегик тадқиқотлари қироллик маркази томонидан бу йил тўртинчи бор чоп этилди.

Куни-кеча эълон қилинган бу йилги рейтингда яна биринчи ўринга Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ бин Абдулазиз ас-Сауд, иккинчи ўринга Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон, учинчи ўринга эса¸ Марокаш қироли Муҳаммад VI қўйилди.

Рейтингда дастлабки 50 ўрин рақамлар билан берилган, кейин эса дунёдаги 450 нафар таъсирли мусулмон исми саналган ва уларга қисқа таъриф берилган.



Мазкур рўйхатга постсовет ҳудудидаги сиёсатчилардан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов, Татаристон президенти Рустам Минниханов ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировлар кирган. Айни пайтда¸ Марказий Осиёда сиёсий таъсири кучли деб қаралувчи Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов номлари рўйхатга киритилмаган.



2006 йилдан буён Ўзбекистон муфтийси лавозимини эгаллаб келаётган Усмонхон Алимовни мазкур рўйхатга қўшган тадқиқотчилар фикрича¸ Усмонов мўътадил қарашлари туфайли Ўзбекистонда мусулмонларининг эътиборини қозонган.

Усмонхон Алимов Иорданиядаги Ислом стратегик тадқиқотлари қироллик маркази томонидан 2009-2010-2011 йилларда эълон қилинган рейтингларда ҳам жаҳондаги энг таъсирли 500 киши рўйхатига киритилган эди. 2009 йили бу рўйхатда ўзбекистонлик таниқли олим, Ўзбекистон Республикасининг биринчи муфтийси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳам бўлган, бироқ кейинги йиллардаги рўйхатларга бу олим киритилмаган.

Сизнингча¸ Усмонхон Алимов¸ ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонда таъсир кучи энг катта мусулмонми?

Сиз бу норасмий мақомни Ўзбекистон мусулмонларидан кимга берган бўлардингиз?

Ўзбекистондаги ҳозирги тузум шароитида қандай мусулмон энг кучли таъсирга эга бўлиши мумкин?

Замонавий ислом арбоблари ва уламолари орасида шахсан Сизнинг ҳаëтингиз¸ дунëқараш ва зеҳниятингизга энг кучли таъсир ўтказган шахс ким?

Бугунги Ўзбекистон мусулмонлари дунëқарашини белгилаëтганлар ким – давлат арбобларими¸ ҳокимият тизимларими¸ оммавий ахборот воситаларими ëки радикал исломий гуруҳ ва оқимларми?

Дунëвий давлат тузумида “энг таъсирли мусулмон” таъсир доираси қаердан бошланиб¸ қаерда тугаши керак?


Бу ва бошқа қатор саволлар атрофида Сиз билан OzodlikOnline жонли¸ интерактив дастурининг душанба¸ 3 декабр куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида суҳбатлашамиз.






OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG