Линклар

logo-print
Иордания пойтахти Аммонда жума куни 15 мингга яқин одам амалдаги Бош вазир истеъфосини ва ҳукуматда бир қатор ўзгартиришлар бўлишини талаб қилиб намойишга чиқди.

Норозилик ёнилғи маҳсулотлари нархи кескин кўтарилгани ортидан пайдо бўлди. Ноябрда Иорданияда бензин нархи 30 фоизга қимматлаган. Табиий газ нархи эса икки баробарга кўтарилган. Ҳукумат бюджет камомади 5 миллилард долларга етгани муносабати билан нархлар кўтарилишига мойиллик билдирган эди.

Иорданиядаги норозилик намойишлари тартибсизликларга айланиб кетди ва камида бир нафар одам ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG