Линклар

АҚШ сенати жума куни Эронга қарши янги иқтисодий санкцияларни қўллаб овоз берди.

Мазкур ҳужжатда АҚШ ширкатларининг Эрон энергетика ташкилотлари, денгиз бандаргоҳлари, савдо кемалари ва кема қурувчилари билан ҳамкорлик қилиши тақиқланади.

Бу санкциялардан мақсад Эронга ядровий дастурни ривожлантиришга имконият яратмасликдир. Вашингтон Теҳроннинг ядровий дастури тинчлик мақсадларини кўзлаганига шубҳа билан қарамоқда.

Жума куни Атом энергияси бўйича халқаро агентлик йиғинида Эрон вакили Али Асқар Султониёҳ Теҳрон ядровий дастурининг ҳарбий мақсадлари бўлгани юзасидан ўтказилган терговни дарҳол якунлашни талаб қилган.

Султониёҳ, шунингдек, Эрон ядровий қуролни тарқатмаслик шартномасидан чиқиши мумкинлигини ҳам истеъсно этмади.
XS
SM
MD
LG