Линклар

logo-print
ОИТСга қарши халқаро кураш куни арафасида БМТнинг ОИТС бўйича ташкилоти ЮНЭЙДС тарқатган баёнотга кўра, сўнгги икки йилда ОИТСнинг олдини олиш ва даволаш юзасидан бир қатор олға силжишлар кузатилган.

Баёнотда айтилишича, дунёнинг 25 мамлакатида ОИТВ/ОИТСга чалиниш ҳолатлари икки маротаба камайган, дунёда ОИТС туфайли ўлим ҳолатлари 25 фоизга озайган.

ЮНЭЙДС баёнотида Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари ОИТВ кўрсаткичи ўсишда давом этаётган дунёнинг ягона минтақаси экани қайд этилган. Ҳужжатда таъкидланишича, 2000 йилдан бери бу минтақаларда ОИТИ/ОИТСга чалиниш ҳолатлари уч баробарга кўпайган. Масалан, Шарқий Европа минтақасидаги Украинада 230 минг одам ОИТВга чалинган.

Ўзбекистон ОИТСга қарши кураш маркази берган хабарда айтилишича, 2012 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонда 3367 та ОИТВга чалинган фуқаро қайд этилган. Уларнинг кўпчилиги Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG