Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:39

Ҳафта суратлари: Ёруғ ва қоронғу кунлар

Миср пойтахти Қоҳирадаги Таҳрир майдонида ўтган норозилик намойиши пайтида камида бир одамнинг ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Ўтган ҳафта Миср ва Ироқ учун қонлироқ бўлди. Бу қонли лаҳзаларни фотомухбирлар тарих учун суратларга муҳрладилар. Лекин ҳаёт фақат қонли кунлардан иборат эмас. Фотомухбирлар ҳам буни билади ва гўзал дамларимизни ҳам суратга олади.

1 декабр-ОИТСга қарши халқаро кураш куни. орий йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонда 3367 нафар ОИТВ (Одам иммун тақчиллиги вируси) га чалинган фуқаро қайд этилган. Уларнинг кўпчилиги Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида истиқомат қилади.

Статистик маълумотларга кўра, аёлларга қараганда ОИТВга чалинганларнинг 52.5 фоизини эркаклар¸ 47.5 фоизини аëллар ташкил қилади.

Улар асосан 20-49 ёш тоифасига тўғри келади. Ушбу давр оралиғида меҳнат мигрантлари орасида 243 та ОИТВга чалиниш ҳолати қайд этилган.

Ўзбекистон ОИТСга қарши кураш маркази директори, профессор Нурмат Отабековнинг айтишича, Ўзбекистонда бу касаллик 1987 йил биринчи бор қайд этилган.

2009 йил ОИТС билан оғриганлар сони 4006 нафарга етган. 2010 ва 2011 йилларда бу рақамлар 3795 дан 3584га қадар камайгани кузатилади.

1 декабрда Қозоғистонда биринчи президент куни нишонланмоқда. Бу байрам жорий йилда биринчи марта ўтказилаяпти. Нурсултон Назарбоев 1991 йилнинг 1 декбарида биринчи марта президентликка сайланган эди. Қозоғистон парламенти яқинда мана шу кун-1 декбарни байрам сифатида нишонлаш у ҳақида қарор қабул қилган. Мазкур кун муносабати билан Қозоғистонда турли тадбирлар ўтказилмоқда.

​Миср президенти ўтган ҳафта ўзига кенг ваколатларни бериш тўғрисида фармон чиқарганидан бери мамлакат бўйлаб йирик норозилик намойишлари авж олди. Мисрда жума куни минглаб одамлар норозилик намойишлари ўтказиш учун яна кўчаларга чиқди. Норозилар мамлакат янги Конституцияси лойиҳасига ҳам ўз эътирозларини билдирмоқда. Конституция лойиҳаси жума куни исломчилар томонидан назорат қилинаётган Конституциявий ассамблея томонидан тақдим этилган эди. Сербияда Косовонинг собиқ Бош вазири Рамуш Харадинай пайшанба куни Ҳаага Халқаро трибунали томонидан оқланганига қарши намойишлар бўлиб ўтди. Харадинай Халқаро трибунал томонидан иккинчи марта оқланмоқда. Биринчи марта бундай қарор 2008 йилда чиқарилган, кейинроқ эса бекор қилинган эди. Судялар ўтган асрнинг 90 йилларида Косово ва Сербия уруши пайтида албан армияси дала қўмондони бўлган Харадинайнинг ҳарбий жиноятларга алоқадорлиги тўғрисида далил-исботлар йўқлигини эътироф этишди. Сербия Косовонинг собиқ Бош вазири оқланишига кескин танқидий муносабат билдирди. Сербия президенти Томислав Николич "Ҳаагадаги Халқаро трибунал фақат серб халқини суд қилиш учунгина ташкил этилганини яна бир бор исботлади”, деб баёнот берди. Рамуш Харадинай Косовода қаҳрамон сифатида байрамона кайфиятда кутиб олинди. Мана бу қария эса Ироқ пойтахти Боғдоддаги портлашлар натижасида вайрон бўлаёзган хонадонида Худо уни ўз паноҳида асраганига шукроналар келтираётган бўлса ажаб эмас. 27 ноябрда Боғдодда мина ўрнатилган уч автомашина портлаши оқибатида 23 одам ҳалок бўлган. Ироқда сешанба куни Боғдоддан ташқари Қиркук шаҳрида учта, Анбар шаҳрида иккита мина ўрнатилган автомобилларнинг портлаши оқибатида камида 29 одам ҳалок бўлди,120 одам жароҳатланди. Лекин ҳаётимизда гўзал ва қувончли кунлар ҳам кўп. Бу қувончли лаҳзалар изоҳларсиз ҳам тушунарли.

XS
SM
MD
LG