Линклар

Ўзбекистонлик донгдор боксчининг қитъалараро чемпионлик камари учун германиялик янги рақиби Ёқуб Соғломга қарши рингга тушиши кутилаётганди.

Чагаев Ёқуб Соғлом билан жанг қилишини ўз веб саҳифасида эълон қилган эди.

Ўтган ҳафта Руслан Чагаев 1 декабр куни Дюсселдорфда уюштирилаётган бокс шоуси доирасида кубалик оғир вазндаги боксчи Майк Пересга (18-0, 12 КО) қарши рингга тушиши эълон қилган эди.

Бироқ 25 ноябр куни Чагаев-Перес жанги қолдирилгани хабар қилинган.

33 ёшдаги Руслан Чагаев профессионал рингда 30 та жанг ўтказиб, 27 тасини ғалаба билан якунлаган, иккита жангда ютқазган, битта жанг дуранг билан тугаган. Чагаев 27 ғалабадан 19 тасини нокаут билан якунлаган.

Руслан Чагаев 2009 йил июнида WBO, IBF, IBO тоифалари бўйича жаҳон чемпиони украиналик боксчи Владимир Кличкога техник нокаут билан ютқазган.

2011 йил август ойида Чагаев россиялик Александр Поветкинга очколар бўйича бой берган.

Руслан Чагаев охирги учта жангни ғалаба билан якунлади.

Чагаев 2012 йил 28 январ куни тринидад-ва-тобаголик рақиби Кертсон Мансвеллни, 21 апрел куни америкалик боксчи Билли Зумбрунни ва 1 сентябр куни германиялик Вернер Крейскоттни мағлуб қилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG