Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:06

Белгиядаги модерн арча норозиликка сабаб бўлди


Брюссел марказида одатий арча ўрнига қурилган абстаркт инсталляция шаҳарликлар норозилигига сабаб бўлди.

Бу модерн”арча” га қарши норозилик мактубига 11 минг киши имзо чекди.
Модерн арчага қарши бўлганлар Брюссел шаҳар ҳокимиятини мусулмонларга ëн босишда айблашмоқда.

Брюссел аҳолисининг 22 фоизини ташкил қилган мусулмонларнинг диний туйғулари насроний арчадан озорланмаслиги омили ҳам шаҳар мулозимларининг арча ўрнига модерн конструкция ўрнатишига сабаблардан бири сифатида кўрилади.

Шаҳар мулозимлари эса бу “арча” Брюсселнинг янги авангард ғояларга мойиллигини урғулайдиган ижобий асар эканлигини таъкидлашмоқда.

Ҳар йили Брюссел марказидаги бош майдонга Арден ўрмонидан кесиб келтирилган 20 метрлик арча ўрнатилар эди.

Бу йил бу арчанинг ўрнига 25 метрлик тўртбурчак қутилар йиғиндисидан ташкил топган авангард иншоот тикилди.

Брюсселдаги муҳофазакор насроний гуруҳлар назарида бу замонавий асар қадимий майдон руҳига зид келади.
XS
SM
MD
LG