Линклар

logo-print
Австралиянинг Дарвин шаҳри турғуни бўлган бир эркак киши милтиқ ўғирлаганликда гумонланиб қўлга олинди.

Бу киши харбий кемадан қурол яроғ ўмарганликда айбланмоқда.

Сочма ўқ отувчи икки милтиқ ва 12 дона тўппонча Кунаварра харбий-денгиз базасига оид патрул кемасидан ўғирлангани билдирилди.

Айни пайтда ўғирланган қуроллар қайтарилган.

Ўғри¸ эгнига харбий кийим бошига эса қоп кийиб олиб кемага бостириб киргани айтилди.

Кемадаги матрос қўл оëғини боғлаган ўғри қуролларни ўмаргани билдирилди.

Австралия харбийлари воқеа юзасидан текшириш бошланганини айтишди.
XS
SM
MD
LG