Линклар

Сурияда Интернет ва мобил алоқа тикланди


Сурияда Интернет икки кун муқаддам узиб қўйилганди.

Сурияда Интернет икки кун муқаддам узиб қўйилганди.

Сурия пойтахти Дамашқда кечадан бошлаб яна Интернетга уланиш имконияти пайдо бўлди. Маълумотларга кўра, икки кунлик узилишдан сўнг шанба куни мобил алоқа ҳам тикланган.

Давлатга қарашли SANA ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, аввалроқ Интернет ва мобил алоқа профилактик ишлар сабабли узиб қўйилганди. Мухолифат тахминича эса, Сурия расмийлари фаолларнинг ўзаро алоқада бўлишини қийинлаштириш учун тўсиқлар яратаётибди.

Шанба куни ҳукумат кучлари пойтахт аэропорти атрофидаги ҳудуд хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Дамашқ яқинида жойлашган ал-Басатин қишлоғидаги исёнчилар позициясини ўққа тутган. Бир неча кундан буён аэропорт яқинида бўлиб ўтаётган жанглар кўплаб рейсларнинг бекор қилинишига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG