Линклар

Россияда меҳнат муҳожирларидан рус тилини билишни талаб қилувчи қонун кучга кирди


1 декабрдан бошлаб Россияда уй-жой-коммунал хўжалиги, савдо-сотиқ ва маиший хизмат соҳаларида ишловчи меҳнат муҳожирлари учун рус тилини билиш мажбурийлиги ҳақидаги қонун кучга кирди.

Қонун зикр этилган соҳаларда ишлашни истаган хорижликлардан базавий даражадан паст бўлмаган кўламда рус тилини билишни талаб қилади.

Эндиликда Россияда ишлашга рухсатнома олиш ёки аввал олинган рухсатнома муддатини чўздириш учун меҳнат муҳожирлари тегишли идораларга рус тилини билишларини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини топширишлари шарт бўлади.

Бу рус тили бўйича пуллик давлат синовидан ўтганлик тўғрисидаги сертификат, хорижий давлатдаги рус мактабидан берилган ва Россияда тан олинган аттестат ёки диплом, СССР таркибига кирган давлат умумтаълим муассасаси томонидан 1991 йил 1 сентябригача берилган ҳужжатлар бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG