Линклар

logo-print
Мисрда шанба куни ўн минглаб исломийлар бутун мамлакат бўйлаб президент Муҳаммад Мурсийни қўллаш акцияларини ўтказдилар.

«Халқ президент қарорини қўллаб-қувватлайди», дея ҳайқирдилар кеча маҳаллий университет биноси олдида йиғилган намойишчилар. Улар қўлларида «Барқарорликни ёқлаймиз!» ёзуви ёзилган плакатлар кўтариб олгандилар.

Мисрда ўз ваколатларини кенгайтирган президент Мурсий декретидан норозиларнинг оммавий намойиши қарийб ўн кундан буён давом этмоқда.

Танқидчилар жума куни Конституциявий ассамблея томонидан маъқулланган Асосий қонун лойиҳасига ҳам қарши чиқмоқдалар. Мазкур ҳужжатга қарши бўлган либераллар ва насронийлар фикрича, янги Конституция лойиҳасида фуқароларнинг фундаментал ҳуқуқларни бузувчи моддалар бор.
XS
SM
MD
LG