Линклар

Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида кеча татар тили ҳимояси учун пикет бўлиб ўтди.

Мазкур акцияда 30 га яқин пикетчи мактабларда миллий тил ўрганилиши мажбурий эмаслиги ҳақида Россия Давлат думасида кўриб чиқилажак қонун лойиҳасига нисбатан норозилик билдирдилар.

Интерфакс агентлиги маълумотларига кўра, тадбир Татар ёшларининг «Озодлик» иттифоқи томонидан уюштирилган.

Бошқирдистон маркази бўлган Уфа шаҳрида ҳам шанба куни шу каби тадбир ўтказилди.

Расмийлар рухсати билан ўтказилган пикет иштирокчилари бошқирд тили ҳимояси учун чиқдилар. Пикетда қабул қилинган резолюцияда Бошқирдистонда Ягона давлат имтиҳонини бошқирд тилида топширишга рухсат бериш талаби ҳам бор.

Шу йилнинг 17 октябр куни Россия Давлат думаси «Россия Федерациясидаги таълим тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилган. Унда мактабларда туб халқлар тилларини ўрганиш мажбурий эмаслиги ҳақида айтилганди. Иккинчи ўқиш шу йилнинг 11 декабрига мўлжалланган.
XS
SM
MD
LG