Линклар

Миср президенти фуқароларни референдумда қатнашишга чақирди


Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий фуқароларни мамлакат янги конституцияси бўйича 15 декабр куни ўтказиладиган референдумда иштирок этишга чақирди.

Янги конституция лойиҳаси исломчилар ҳукмрон бўлган парламент томонидан ишлаб чиқилган.

Мурсийнинг бу чақириғи мухолифат ва президент тарафдорлари оммавий намойишлар ўтказаётган бир пайтда янгради.

Муҳаммад Мурсий 22 ноябр куни президент ваколатларини кенгайтириш ҳақида конституциявий декларация қабул қилганидан кейин мухолифат бошлаган норозилик намойишлари давом этмоқда.

Шанба куни Мисрда ўн минглаб исломчилар мамлакат бўйлаб президент Мурсийни қўллаш акцияларини ўтказдилар.
XS
SM
MD
LG