Линклар

Толиблар жанггарилари Жалолобод шаҳридан шарқда жойлашган АҚШ-Афғонистон ҳарбий ҳаво базасига ҳужум қилгани оқибатида камида бир нафар афғон аскари ўлди.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар матбуот котиби подполковник Хаген Мессер якшанба кунги воқеада ҳужумчилар орасида камида учта худкуш бўлганини билдирган.

НАТО расмийси улар ҳаво базаси ҳудудига киришга муваффақт бўлмаганини айтган.

Толиблар эса жанггарилар ҳаво базасига киришга муваффақ бўлгани ва катта талафот етказганини иддао қилган.

Ҳужумда ўлган жанггарилардан камида беш нафари Афғонистон армияси формасида бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG