Линклар

logo-print

Прагада Ўзбекистон-Чехия ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши бўлади


3-4 декабр кунлари Прага шаҳрида иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий соҳаларда ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Чехия ҳукуматалараро комиссиянинг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Учрашувда Ўзбекистон делегациясига Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирининг ўринбосари Акмал Камолов ва чех делегациясига Саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Милан Говорка бошчилик қилади.

Музокара чоғида асосан савдо, иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида ҳамкорлик билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши режаланган.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, йиғилишда энергетика, қайта тикланувчан энергия манбалари, атроф-муҳитни мухофаза қилиш, фармацевтика, озиқ-овқат саноати, транспорт ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG