Линклар

logo-print

Калининградда уч нафар ўзбекистонлик нобуд бўлди


Россиянинг Калининград вилояти Ленинград туманидаги Михаил Светлов кўчасида қурилаётган бинодан Ўзбекистон фуқароси бўлган икки эркак ва бир аёлнинг жасадлари топилди.

Россия Тергов қўмитаси ўтказаётган текширувнинг дастлабки натижаларига кўра, ўзбекистонликлар бензин буғидан заҳарланиб ўлгани тахмин қилинмоқда.

Текширув версияларидан бирига кўра, янги бинога коммуникация ўтказиш учун зовур кавлашга ёлланган ўзбекистонликлар иситиш учун хонага бензин генератори олиб киришган ва бензин буғидан заҳарланиб ўлган.

Ҳозирда воқеа юзасидан текширув давом этмоқда.

Регнум ахборот агентлигига кўра, уч ўзбекистонлик ўлими сабабини аниқлаш учун яқин фурсатда суд-тиббий текшируви ўтказилади ва унинг натижасига қараб процессуал қарор қабул қилинади.
XS
SM
MD
LG