Линклар

Эронлик дастурчига белгиланган ўлим жазоси тўхтатилди


Саид Малекпур.

Саид Малекпур.

Эрон расмийлари катталарга мўлжалланган Интернет сайти очгани иддао қилинган программист Саид Малекпурга белгиланган ўлим жазосини тўхтатди.

Канадада доимий яшаб келган Саид Малекпурнинг адвокатига асосланиб Меҳр агентлигининг хабар қилишича, Саиднинг адвокати белгиланган жазо юмшатилишига умид билдирган.

37 ёшдаги Саид хаста бўлган отасини кўриш учун 2008 йил декабрида Эронга келган пайтда ҳибсга олинган.

2010 йилда учта айблов бўйича ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Саид Малекпурнинг таъкидлашича, Интернетга фотосуратлар жўнатиш учун тузган дастуридан бошқалар порно сайтлар яратишда фойдаланганидан хабари бўлмаган.

Жорий йил февралида Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон Эронни Саид Малекпурга белгиланган ўлим жазосини бекор қилишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG