Линклар

logo-print
Фаластин Мухторияти Президенти Маҳмуд Аббос якшанба куни ватанига қайтди.

БМТ Бош Ассамблеясининг 29 ноябр кунги йиғилишида Ассамблеяга аъзо 193 давлат вакилларининг аксари Фаластинга “кузатувчи давлат” мақоми бериш юзасидан Маҳмуд Аббос киритган аризани ёқлаб овоз берди.

Ғарбий Соҳилга етиб келган Аббосни фаластинликлар катта тантана билан кутиб олдилар.

Одамлар олдида чиқиш қилган Аббос энди эътиборни Фаластиндаги икки йирик сиёсий фракция - Фатаҳ ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги ярашиш масаласига қаратишини таъкидлади.

Ундан олдин Исроил кабинети БМТ Бош Ассамблеясидаги овоз беришга жавобан Фаластин Мухторияти номидан йиғилган 100 миллион АҚШ долларидан ортиқ солиқ пули ушлаб қолинишини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG