Линклар

2 декабр куни Суриянинг Ҳомс вилоятидаги масжид ташқарисида автомобилга ўрнатилган бомба портлади.

Давлатга қарашли SANA ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳужум оқибатида 15 киши ўлган, 24 нафари яраланган.

Сурия ҳукумати хориж журналистларининг ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган минтақаларга боришини таъқиқлагани боис мамлакатдан олинаётган маълумотларни мустақил манбалар томонидан тасдиқлаш имконсиз.

Айни пайтда қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлар обсерваторияси 2 декабр куни Сурия ҳукумати кучлари Дамашқ шаҳри яқинидаги исёнчи гуруҳлар эгаллаган позицияларни тўплар ва ҳаводан бомбардимон қилганини билдирди.

Ташкилот маълумотига кўра, 1 декабр кунги зўравонликларда 76 нафар исёнчи, тинч аҳолидан 68 киши, 38 нафар аскар, жами, 182 киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG