Линклар

Лукойл Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришни икки баробар кўпайтирмоқчи


Бухородаги Ҳаузак газ кони.

Бухородаги Ҳаузак газ кони.

Россиянинг Лукойл ширкати Ўзбекистонда газ қазиб чиқаришни 2012 йилги 4,1 миллиард куб метрдан 2016 йилгача 8.2 миллиард куб метрга кўпайтиришни режаламоқда.

Лукойл маълумотига кўра, 2013 йилда ширкат Ўзбекистонда 4.4 миллиард ва 2014 йилда 5.2 миллиард куб метр газ қазиб чиқаришни мўлжаллаган.

Айни пайтда, Лукойл Орол бўйи минтақасида янги нефт-газ заҳираларини излаб топиш бўйича геология-разведка ишлари олиб боримоқда.

Жорий йил март ойида Лукойл ширкати Ўзбекистондаги Қандим-Ҳовзак-Шоди-Қўнғирот газ ҳавзаларини ўзлаштириш лойиҳалари учун Осиё тараққиёт банки, Кредит Агрикол, BNP Paribas ва Корея Тараққиёт банкидан иборат банклар консорциумидан 500 миллион доллар кредит олиш ҳақида шартнома имзолаган.
XS
SM
MD
LG