Линклар

logo-print
Пекин суди Хэнан вилоят расмийлари устидан шикоят қилиш учун Хитой пойтахтига келган фуқароларни ноқонуний равишда куч билан ушлаб турган 10 киши ишини кўриб чиқди.

Судланганлар бир неча ойдан 1,5 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.

Маҳаллий амалдор устидан марказий ҳокимиятга арз қилиш анъанаси Хитойда қадимдан мавжуд. Бу каби арзчиларни кўпинча маҳаллий расмийларнинг агентлари йўлда тутиб олиб, ноқонуний равишда “қора турма”ларга ташлашарди.

Сўнгги бир неча ой ичида бу каби “қамоқхоналар” ҳақида маълумотлар ола бошлаган марказий ҳукумат ўта чидаб бўлмас қонунбузарликларга қарши курашишга уринмоқда.
XS
SM
MD
LG