Линклар

logo-print
Суриянинг Ҳомс шаҳрида содир бўлган портлашдан 15 киши ҳалок бўлди, 24 одам яраланди.

Бу ҳақда давлатга қарашли SANA ахборот агентлиги хабар қилади.

Аввалроқ ҳукумат кучлари якшанба куни Дамашқ атрофидаги исёнчилар позицияларини ҳаводан ва тўплардан ўққа тутгани ҳақида хабар тарқалганди.

Президент Башар Ассадга содиқ кучлар ва уларнинг мухолифлари ўртасида жанглар 20 ойдан буён давом этмоқда.

Ҳуқуқ фаоллари маълумотларига кўра, бу давр ичида Сурияда 40 мингдан зиёд киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG