Линклар

logo-print
Якшанба куни АҚШдан қайтган Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос Рамаллоҳда олқишлар ва хурсандчилик билан кутиб олинди.

30 ноябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг Ню Йоркда ўтган мажлисида аксар давлатлар Маҳмуд Аббоснинг БМТдаги Фаластин мақомини «кузатувчи»дан «кузатувчи давлат» мақомига кўтариш ҳақидаги аризасини қўллаб-қувватлаганди.

Кеча Урдун дарёсининг Ғарбий соҳили аҳли олдида чиқиш қилган Аббос бундан буён асосий эътиборни Фаластиндаги икки етакчи ташкилот бўлмиш Фатҳ ва ҲАМАС ўртасида битим тузилишига қаратишини айтди.

Бу орада Исроил ҳукумати БМТда қабул қилинган қарор «исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида келажакда ўтказилажак музокаралар учун асос бўла олмаслиги»ни билдирди. Ҳукумат, шунингдек, Фаластин мухторияти номидан Исроил ҳудудида йиғилаётган солиқ ва божхона тўловларидан тушган 100 миллион долларни ҳам ушлаб қолишга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG