Линклар

Россиянинг Тула шаҳрида юқори синфнинг икки ўқувчиси ўзбекистонлик муҳожирларга ҳужум қилганликда гумонланмоқда.

Интерфакс агентлигининг маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилишича, хорижликларга ҳужум 27 ва 28 ноябр кунлари Зареченск туманида содир этилган. Натижада тўқмоқ (бита) билан аёвсиз саваланган бир ўзбекистонлик касалхонада оламдан ўтган, иккинчи жабрланувчининг ҳам аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Ҳодиса юзасидан “миллий адоват туфайли бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган қотиллик” моддаси бўйича жиноий иш очилган.
XS
SM
MD
LG