Линклар

logo-print
Ўзбекистонлик автомобилсозлар жорий йилнинг ўтган 10 ойи ичида қўшни Қозоғистонда 3070 дона автомобил сотганлар.

12news.uz сайтининг Qncepto консалтинг ширкати маълумотларига асосланган ҳолда хабар қилишича, GM Uzbekistan 2012 йилнинг октябрида бу мамлакатдаги савдо ҳажмини 2,38 баробарга ошириб, 885 та автомобил сотишга муваффақ бўлган. 2011 йилнинг шу даврида ўзбекистонлик автомобилсозлар қўшни давлатга 372 дона автомобил сотгандилар.

Ўзбекистонда чиқарилаётган Nexia ва Matiz автомобиллари Қозоғистонда энг кўп сотиладиган автомобиллардан бўлиб ҳисобланади. Хусусан, бу йилги савдо рейтингида Nexia 3-ўринни, Matiz эса 8-ўринни эгаллаб турибди.
XS
SM
MD
LG