Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:54

Ўзбекистонда одам савдосида айбланган тўрт аёл судланди


Тошкент шаҳар Сергели туман суди ўзбекистонлик қизларни алдов йўли билан Малайзияга жўнатган тўрт аёлни одам савдосида айблаб, узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди.

Бу ҳақда Podrobno.uz сайти хабар қилади.

Маълум бўлишича, судланган аёллар 23 ёшгача бўлган қизларни чиройли турмуш ҳақидаги уйдирмалар билан алдаб, Малайзияга боришга кўндирган ва уларнинг барча харажатларини кўтарган ҳолда Куала-Лумпурга учириб юборишган.

Малайзияга келган бу қизларни Пинанг ороли бандаргоҳидаги хусусий исловотхонага олиб келишиб, паспортларини олиб қўйишган ҳамда уларга берилган йўлкира ва бошқа харажатларни қоплаш учун фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлашган. Бу ишдан бош тортган қизларни эса қўрқитишган.

Тил билмаган ва ёнида ҳужжати бўлмаган қизлар исловотхонадан қочиш ёки маҳаллий расмийларга мурожаат қилишга муваффақ бўлолмаганлар.

Қўшмачилар айтган пулни ишлаб топиб берган қизлар кейинчалик уйга қўйиб юборилган. Улар Ўзбекистонга қайтгач, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганлар.

Суд пайтида малайзиялик қўшмачиларнинг Ўзбекистондаги шериклари ҳар бир қиз учун 200 доллардан 500 долларгача пул олгани маълум бўлган. Пировардида одам савдосида гумонланмиш Роза, Лиза, Феруза ва Дилбар исмли аёллар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси билан айбланиб, саккиз йилданга озодликдан маҳрум қилинганлар.
XS
SM
MD
LG