Линклар

logo-print

Бишкекда журналист Шоҳруҳ Соипов ва укалари калтаклаб кетилди


Ўшлик марҳум Алишер Соиповнинг уч укаси 2 декабр оқшомида Қирғизистон пойтахтида калтаклаб кетилди.

Бу ҳақда Озодликка калтакланганлардан бири – журналист Шоҳруҳ Соипов маълум қилди.

Унинг айтишича, кеча маҳаллий вақт билан соат 21:30 лар чамаси Соиповлар ижарага турган уй олдида уларни миллий низо асосида арматуралар билан калтаклаб кетишган.

Шоҳруҳ Соипов калтаклаганлар депутат Ўмурбек Текебаевнинг жиянлари эканини, улардан бири марҳум Асилбек Текебаевнинг ўғли Азамат эканини айтди.

Шоҳруҳ ака-укалар кечки соат 23.00 дан буён Бишкек шаҳридаги Октябр туман ички ишлар бошқармасида ўтирганларини, терговчиларга депутат Ўмурбек Текебаев босим ўтказаётганини ҳам маълум қилди.

Воқеа тафсилотлари билан кун давомида таништирамиз.
XS
SM
MD
LG