Линклар

АҚШ Давлат котиби Европага сафарини бошлади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Европа давлатларига сафарини Чехия Республикасидан бошлади.

АҚШ Давлат департаментига кўра, Чехия раҳбарлари билан музокаралар чоғида Клинтон “Чехиянинг энергия мустақиллигини мустаҳкамлаш” масаласини муҳокама қилади.

Клинтон Чехия ҳукуматини Темелин атом электр станциясида бир миллиард АҚШ долларига тенг қурилиш лойиҳасини амалга оширишда пудратчи сифатида Россиянинг “Атомстройэкспорт” ширкати ўрнига АҚШнинг “Westinghouse” ширкатини танлашга кўндиришга ҳаракат қилиши кутилмоқда.

АҚШ расмийларининг, шунингдек, расмий Прагани энергия масаласида Россияга тобеъликни камайтиришга чақириши ҳам кутилмоқда. Чехия Республикаси энергия воситаларининг катта қисмини Россиядан сотиб олади.

Давлат котиби НАТО учрашувида қатнашиш ва Покистон Ташқи ишлар вазири Хина Раббоний Хор билан музокара қилиш учун Чехиядан кейин Брюсселга ҳам боради.

Европага сафари доирасида Ҳиллари Клинтон Ирландия ва Британия бошқарувидаги Шимолий Ирландияга ҳам боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG