Линклар

logo-print
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Исроилнинг Иордан дарёсининг Ғарбий Соҳилида яҳудийлар учун минглаб янги уй қуриши Исроил-Фаластин тинчлик музокаралари истиқболига “ҳалокатли зарбага тенг” бўлишидан огоҳлантирди. Фаластинликлар Ғарбий Соҳилни бўлажак Фаластин давлатининг бир қисми деб билади.

БМТ эълон қилган баёнотда Исроилнинг уч мингта янги уй қуришга оид режаси Шарқий Қуддусни Ғарбий Соҳилнинг қолган қисмидан “буткул узиб қўйиши” мумкинлиги билдирилган.

Исроилнинг янги уйлар қуриш режаси БМТ Бош Ассамблеясининг аксар аъзолари 29 ноябр куни Фаластин Мухториятининг “давлат бўлмаган географик ҳудуд” мақомини “кузатувчи давлат” мақомига кўтаришни ёқлаб овоз беришининг эртасига, жума куни эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG