Линклар

Ўзбекистон Марказий Осиё ягона электр тизимидан санкциясиз олган электр қуввати учун Қозоғистондан тўпланиб қолган қарзини тўлиқ узди.

Бу ҳақда Қозоғистон электр тармоқларини бошқарувчи “АО KEGOC” ширкатига таяниб, хабар қилган 24.кg ахборот агентлигига кўра, Ўзбекистоннинг “Ўзбекэнерго” ширкати 2011-2012 йилги куз-қиш мавсумида Қозоғистоннинг ягона электр тизимидан жами 35 миллион долларлик электр энергиясини сакнцияси ўзлаштирган.

“АО KEGOC” ширкатига кўра, 2012-2013 йилги куз-қиш мавсуми бошидан бери Ўзбекистон Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг ягона электр тизими чегарасида электр қуввати оқими бўйича келишилган графикни бузишда давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг бундай ҳатти-ҳаракати ва қарзларнинг тўпланиб қолгани Қозоғистонни Марказий Осиёнинг ягона электр тизимидан чиқиши тўғрисидаги баёнотига сабаб бўлди.

Ўз навбатида бу Қирғизистон расмийларини хавотирга солмоқда, чунки агар Қозоғистон МО ягона электр тизимидан чиқса, Қирғизистон шимолида қарийб 40 фоизлик электр тақчиллиги юзага келади.
XS
SM
MD
LG