Линклар

Украина президенти бош вазир ва ҳукумат истеъфосини қабул қилди


Украина Президенти Виктор Янукович (ў) ва Бош вазир Микола Азаров.

Украина Президенти Виктор Янукович (ў) ва Бош вазир Микола Азаров.

Украинада ўтказилган парламент сайловидан кейин Президент Виктор Янукович 3 декабр куни Бош вазир Микола Азаров ва унинг ҳукумати истеъфосини қабул қилди.

Украина президентининг расмий Интернетдаги сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, Янукович ҳозирги ҳукумат аъзоларидан янги ҳукумат тузилгунича ўз вазифаларини вақтинча бажариб туришни сўраган.

28 октябрда ўтказилган сайловда ҳукумат вазирларининг аксари, жумладан, Бош вазир Азаров ҳам парламентга аъзо этиб сайланган.

Украина Президенти Янукович Микола Азаров ва айрим вазирларни лавозимига қайта тайинлаши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG