Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:17

"Ногиронлар кунида тақдирлашди"


Ўзбекистонда айрим кўзи ожизлар иш йўқлиги сабабли бозорларда машшоқлик билан кун кечиришга мажбур бўлмоқда.
Ўзбекистонда айрим кўзи ожизлар иш йўқлиги сабабли бозорларда машшоқлик билан кун кечиришга мажбур бўлмоқда.

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидан бўлган кўзи ожиз Жўрақул Соҳибназаров ўзи каби ногиронлар расмийлар томонидан фақат хос байрамларда ёдга олинаётганини айтади.

Чустлик ихтирочи Набижон Жўнаев очлик эълон қилди

Чустлик 63 ёшли Набижон Жўнаев ернинг мелиоратив аҳволини яхшиловчи, ишлов бериладиган ер қатламини тошлар, илдизлар ва бошқа зарарли аралашмалардан тозаловчи машина ихтиро қилиб, патент олган эди.

Жўнаевнинг ихтироси Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш дастурига ҳамда М.3.11 шифри билан механизмлар реестрига киритилган.

Аммо Жўнаев вазирликдан шартномада кўрсатилган ҳақини ололмади.

Айни пайтда ихтирочи тупроқ тозаловчи машинасини Қишлоқ ва сув хўжалигидан қайтариб олиш учун хўжалик судига ариза берди.



Суд ихтирочи талабини инобатга олмади. Озодликнинг "Эркин микрофон"ига гапирган Жўнаев адолатсизлик боис очлик эълон қилганини билдирди:

- Мақсад техникани қайтариб олишда. Ë маблағни берсин, ë техникани берсин. Қишлоқ хўжалиги ерларидаги тошларни тозалаб, нима қилишга патентларни олганмиз. Наҳотки интеллектуал мулк нимамизни қайтариб ололмасак? Ўзбекистон шунчалик бедарвоза бўлиб кетганми? Мен ҳайронман бу хўжалик судининг раисига ҳам, нимасига ҳам. Ваъда бердилар "кўриб чиқамиз" деб. 8 йилдан бери сарсон қилади. Булар қанақа одам? Виждон деган нарса борми уларда? Ҳозир ўтирибман бир кундан бери. Шу ердан кетмайман. Қачон ҳал қилса, кейин кетаман. Очлик эълон қилганман, дейди чустлик ихтирочи Набижон Жўнаев.

Иш йўқ, фақат нафақага қараб қолганмиз

дейди Сурхондарëнинг Сариосиë туманида яшовчи 50 ёшли кўзи ожиз тингловчимиз Жўрақул Соҳибназаров.

“Иш йўқ. Илгари кўзи ожизлар учун шолча тўқийдиган, трансформатор ўрайдиган кичкина цехлар бор эди. Ҳозир фақат нафақага кунимиз қолган”, дейди Жўрақул ака.

Айни пайтда суҳбатдош 3 декабр – халқаро ногиронлар куни муносабати билан туман ҳокимияти ўтказган тадбирда қатнашиб совға олганидан мамнун.

- Бугун байрамимиз муносабати билан ҳокимият томонидан тадбир бўлди. Тақдирлашди ҳокимиятдан келиб. Ҳар ҳолда, чидаса бўлади, ëмон эмас. Фақат биз пенсиядамиз. Иш йўқ. Ҳозир ҳамма жой ëпилиб кетган-ку. Просто ëрдам беришмайди, ëрдам йўқ-да, дейди Сурхондарëнинг Сариосиë туманида яшовчи Жўрақул Соҳибназаров.

3 декабр – Халқаро ногиронлар куни аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами, имконияти чекланган инсонларга моддий ва маънавий ёрдам бериш, улар жамиятда ўз ўрнини топиши учун кўмаклашишга чорлаш, бир-биримизга меҳр-мурувват кўрсатишга ундаш рамзи сифатида нишонланиб келинади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:06 0:00
Бевосита линк


*********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG